• Мобил талқин
Уз Ru En
Бўлимлар
  • Бош саҳифа
  • Биз ҳақимизда
    • Раҳбарият
    • Тарих
    • Тузилма
    • Бўлимлар
    • Тасарруфдаги ташкилотлар
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Бўш иш ўринлари
  • Жамият фаолияти
    • Кишлок хужалиги
    • Ишлаб чиқариш
    • Ходимларни бошқариш
  • Корпоратив бошқарув
    • Бошқарув органи
    • Ахборотни ошкор этиш
    • Ички ҳужжатлар
    • Иштирокчиларга
  • ОАВ хизматлар
    • Янгиликлар
    • ЎзА янгиликлари
    • Презентациялар
    • Медиа
  • Алоқалар

Бошқарув органи



“Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамияти
ижро этувчи органи тўғрисида

Н И З О М

I. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Низом “Бухоро Агро кластер” МЧЖ ижро этувчи органи томонидан ишлаб чиқилиб, жамият иштирокчиларининг 2024 йил “11” сентябрдаги 1- сонли йиғилиш баёни билан маъқулланган.
Мазкур Низом масъулияти чекланган жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи тушунилади.
1.2. Жамият ижро этувчи органи Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига, жамият Устави ва ушбу Низом бўйича берилган ваколатлар доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
Жамият ижро этувчи органи Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши (кейинги ўринларда - Иштирокчи) ва Жамият кузатув кенгашига ҳисобдордир.

II. Жамиятни ижро этувчи органини тузиш тартиби.
2.1. Жамият Уставига асосан жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи рахбари –бош директор томонидан амалга оширилади.
2.2. Жамият Бош директори белгиланган тартибда Жамият иштирокчисининг буйруғи билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Шунингдек унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори билан амалга оширилади.
2.3. Жамият Бош директори билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, таътиллар бериш, қонунда белгиланган тартибда унга нисбатан интизомий жазо ва таъсир чораларини кўриш Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.

Батафсил Юклаб олиш



“Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг

Устави





“Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг

Таъсис шартномаси

Ахборотни ошкор этиш



Молиявий ҳисоботлар




Жамиятнинг бизнес-режаси




"Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан 2023 йил якуни бўйича иштирокчиларга ҳисобланган

дивиденд

тўғрисида маълумот



“Бухоро Агрокластер” МЧЖ устав фонди тақсимланиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР



“Бухоро Агро кластер” масъулияти чекланган жамияти
иштирокчилар умумий йиғилиши тўғрисидаги

Н И З О М

I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом масъулияти чекланган жамиятининг умумий йиғилиши ваколатларини, шунингдек, умумий йиғилишни чақириш, тайёрлаш ва ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатдир.

II. II. Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши ваколатлари
2.1. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
2.2. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
а) Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш
тўғрисида қарор қабул қилиш;
б) Жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш;
в) Жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш ва Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
г) Жамият Яккабошчилик (Бош директор) асосидаги ижроия органини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
ё) Жамиятнинг йиллик ҳисоботларни, йиллик бухгалтерия балансларини ва йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
ж) Жамиятнинг соф фойдасини Жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
з) Жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш 
(қабул қилиш);
и) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
й) бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Батафсил Юклаб олиш

Иштирокчиларга

Аудиторлик хулосаси



"Бухоро Агрокластер" масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг навбатдан ташқари ўтказилган умумий йиғилиши

БАЁННОМАСИ



Расмлар

Барча расмлар

Видео

Барча видеолар
Июль
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
301234567891011121314151617181920212223242526272829303112345678910

Бухорода об-ҳаво

BUKHARA WEATHER

Тескари алока

Бизни харитадан топинг

2020 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ТЕЛ: (0365) 221-22-86,
ФАКС:(0365) 221-24-35,

info@agroklaster.uz https://agroklaster.uz

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри,
Дилкушо кўчаси 312-уй. 200103,

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 15.01.2022, 11:00
Сайт яратувчиси: BROADWAY IT Team