Янги боғнинг илк мева ҳосили

«GARDEN BUXORO AGROKLASTER» МЧЖнинг замонавий мева боғида бу йилги мавсумда илк ҳосил олинмоқда.

2020 йилда Вобкент туманининг Харгуш қишлоғи ҳудудида 22 гектар майдонда замонавий интенсив мевали боғ яратилиб, унга Туркиядан келтирилиб 5500 туп ўрик ва 25500 туп олма кўчатлари ўтқазилган эди. 

Боғни парваришлашда энг замонавий агротехнологиялар қўлланилди. Кўчатларни суғориш учун томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланилди.  

 Ð‘угунги кунда «GARDEN BUXORO AGROKLASTER» МЧЖ боғбонлари ўрик ва олмаларнинг ҳосилини йиғиб олишга киришдилар. Ҳосилнинг биринчи партиялари экспортга жўнатишга тайёрланмоқда.

Матбуот хизмати.

 

 

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари