Тўқимачилик мажмуаси қурилиши бошланди.

 

   

     

         Шофиркон туманида «Бухоро Агрокластер» МЧЖ Швейцариянинг «Герц» консультатив кампанияси билан ҳамкорликда «Бухоро Мега Глобал Техс» тўқимачилик мажмуаси қурилишини бошлади. Лойиҳани қиймати 50 млрд. 70 миллион сўмни ташкил этади. Мажмуа қурилиши учун 14,6 миллион евро миқдорида инвестициялар режалаштирилган. Мажмуанинг технологик линияси 14 млрд. 170 миллион сўмлик замонавий асбоб-ускуна, шу жумладан   Германия, Италия ва Япониядан келтирилган 5 миллион 325 минг евро миқдоридаги замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

           Мажмуада 1,9 миллион  дона тайёр маҳсулот, 7 минг 855 тонна мато ва аҳоли учун зарур бўлган кўплаб бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг чорак қисми экспорт қилиш учун режалаштирилган. Объект қурилиши 2022 йилнинг в III-чорагида якунланиши мўлжалланган.

   Мажмуа қуриб битказилгач, бу ерда 500 ишчи ва мутахассис ишлайди. Объектнинг тўловини тахминий қоплаш муддати 7 йилни ташкил этади.

 

https://telegra.ph/file/3271401ce89127483fc32.jpg

 

https://telegra.ph/file/e0f237eaec4d4ff08632f.jpg

 

                                                                                                                                                                                                                 Ахборот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари